Aнгела Меркель AstraZeneca вакцинаси билан эмланди

0
116
марта кўрилган.

Германия канцлери Aнгела Меркель «AstraZeneca»нинг биринчи вакцинасини қабул қилди, дея маълум қилди Германия Вазирлар Маҳкамасининг расмий вакили Штеффен Зайберт.

«Мен бугун «AstraZeneca»нинг биринчи вакцинасини қабул қилганимдан хурсандман. Эмлаш кампаниясида қатнашган ва эмланганларнинг барчасидан миннатдорман. Эмлаш пандемияни бартараф этишнинг калитидир», — дея Зайберт «Twitter»да Меркелнинг сўзларини келтирган.

Шунингдек, у эмланганлик ҳақидаги сертификатни илова қилган.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.