АҚШда ўзбек миллий рақслари тарихи ва хореографиясига  бағишланган онлайн тренинг

0
355
марта кўрилган.

Ўзбекистоннинг АҚШдаги элчихонаси ўзбек маданияти ва санъатини оммалаштириш доирасида Американинг «Silk Road Dance Company» компанияси билан биргаликда миллий рақс санъатини ўргатиш бўйича «Central Asian Dance Camp 2020»  икки ҳафталик онлайн тренинг ташкил этди.

Ўзбекистон мустақиллигининг 29 йиллигига бағишланган тадбирда АҚШнинг 11 штатидан вакиллар иштирок этди. Жумладан, Виржиния, Калифорния, Кентукки, Колорадо, Луизиана, Массачусетс, Мэриленд, Огайо, Колумбия округи, Теннесси ва Флорида каби минтақаларнинг ўзбек миллий санъати ихлосмандлари икки ҳафта давомида ўзбек рақсидан сабоқ олишди.

Ушбу тренингнинг Америка томонидан ташкилотчиси дунёга машҳур олим, «Silk Road Dance Company» раҳбари Жорж Вашингтон номидаги университет профессори Лаурель Грей бўлиб, у 1984 йил Америкада Ўзбекистон рақс ва маданият жамиятига асос солган.

 Ҳаётини ўзбек рақс санъатисиз тассаввур эта олмайдиган америкалик бу аёл ўзбек миллий рақсининг Америкадаги асосчиси деган ўзига хос шарафли ном билан машҳур.
Олима Вашингтон Театрлар жамияти, Вашингтон Рақс санъати жамияти, Ўрта Шарқ мамлакатлари санъати академияси, Лондондаги “Марказий Осиё фестивали”, Эрондаги “Араш” санъат фестивали каби ўнлаб давлат ва халқаро миқёсдаги ташкилотлар, танловлар совриндоридир.

Шунингдек, 2007 йилда Ўзбекистон Маданият Вазирлиги ҳамда Маннон Уйғур номидаги Тошкент давлат санъат институти ҳам Лаурель Виктория Грейни “Тошкент давлат санъат институти фахрий профессори” деган унвон билан тақдирлаган.

gujum.uz

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.