Бали вулқон ичида қоладими?

0
246
марта кўрилган.

Индонезиянинг Бали оролидаги Агунг тоғида тез орада вулқон отилиш хавфи мавжуд, дея хабар беради BBC ахборот хизмати. Индонезия ҳукумати фавқулотда вазият эълон қилган. Оролнинг аэропорти ёпилиб, рейслар ҳаракати тўхтатилган. Маъмурият айтишича, тоғдан чиқаётган қуюқ тутун ва куллар 3400 метр узоқликкача тарқалган. Вулқондан таралаётган “кичик портлашлар” саси 12 км узоқликкача эшитилиб турибди. Ҳукумат вулқондан 10 км узоқликкача бўлган ҳудуддаги аҳолини эвакуация қилинишини буюрган. Шунингдек, маҳаллий аҳолига ниқоблар тарқатилмоқда.
Аделаида университети геологи Марк Тсингай Bi-bi-siга берган интервьюсида “портлашнинг кўлами ҳақида олдиндан башорат қилиш қийин, у жуда катта ва вайронкор, ёки аксинча кичикроқ кўламда ҳам ўтиши мумкин” деб айтган.
Маълумот ўрнида:
Индонезия “Олов ҳалқаси” деб аталган тез-тез сейсмологик ҳодисалар содир бўлувчи, вулқон ҳаракати фаол бўлган ҳудудда жойлашган.
130 дан ортиқ фаол вулқонлар мавжуд.
Охирги марта Агунг тоғида 1963 йилда портлаш содир бўлиб, мингдан ортиқ киши ҳалок бўлган.

Сурат Reuters ахборот агентлиги сайтидан олинди.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.