БМТнинг Барқарор ривожланиш мақсадларини амалга оширишда парламентлараро ҳамкорлик бўйича II глобал форум

0
77
марта кўрилган.

БМТ резолюцияси билан қабул қилинган Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда жаҳон мамлакатлари парламенларининг роли ва ёндашувлари турлича.

Пойтахтимизда бўлиб ўтаётган  Барқарор ривожланиш мақсадларини амалга оширишда парламентлараро ҳамкорлик бўйича II глобал форум ана шу ёндашувларни муҳокама қилиш, ўзаро тажриба алмашиш учун муҳим платформа ҳисобланади.

Айнан шу нуқтаи назардан Форум иштирокчиларига Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев мурожаат йўллаб, Барқарор ривожланиш мақсадларига эришишда парламентлар ўртасидаги ўзаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш ўта долзарб аҳамият касб этишини алоҳида таъкидладилар.

Бунда БРМга эришиш борасида мамлакатлар томонидан олинган мажбуриятларни бажаришда парламентлар ва ҳукуматлар фуқаролик жамияти институтлари билан биргаликда иш олиб бориши зарур.

Шуларни инобатга олиб, Форум доирасида БРМга эришишда фуқаролик жамияти институтлари ҳамда аҳолининг барча қатламлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш масаласи кўриб чиқилмоқда.

Манбаа: @танзиланарбаева

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.