БМТТДнинг Европа ва МДҲ мамлакатлари бўйича Минтақавий директори Ўзбекистонга ташриф буюради

0
175
марта кўрилган.

БМТТДнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси хабар беришича, 13-14 май кунлари БМТ Тараққиёт дастури маъмури ёрдамчиси, БМТТДнинг Европа ва МДҲ мамлакатлари бўйича Минтақавий директори Мирьяна Сполярич Эггер хоним муҳим миллий ҳамкорлар билан учрашувлар ўтказиш ва миллий ривожланиш устуворликларини, шу жумладан, 2030 йилги давргача бўлган Кун тартибини амалга ошириш борасида БМТТДнинг ҳиссасини муҳокама қилиш мақсадида Ўзбекистонга ташриф буюради.

БМТТД Ўзбекистондаги ўз фаолиятини 1993 йилдан бери олиб бормоқда ва ҳукумат билан миллий ривожланишга тўсиқлик қилаётган муаммоларни ҳал қилиш йўлларини топишда ҳамкорлик қилмоқда.

БМТТД Ўзбекистонда учта йўналишда ишламоқда – барқарор иқтисодий ривожланиш, давлат бошқаруви, иқлим ўзгаришига мослашув ва атроф муҳит муҳофазаси. Глобал кўламда БМТТД ривожланиш стратегиясини ишлаб чиқиш, ҳамкорлик учун имкониятларни кенгайтириш, институционал салоҳиятни ошириш ва ривожланиш натижаларини қўллаш учун мамлакатлар барқарорлигини кўтаришда кўмак кўрсатиб келмоқда.

БМТТД 170 дан ортиқ мамлакатлар ва ҳудудларда глобал тажриба ва маҳаллий билимларни қўллаган ҳолда одамларнинг имкониятларини кенгайтириш ва мамлакатларнинг салбий ҳодисаларга қарши туриш қобилиятларини мустаҳкамлаш борасида кўмаклашади.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.