Болалар паркида мўъжаз кутубхона

0
59
марта кўрилган.

АҚШнинг Шимолий Каролина штатида сайру саёҳатдаман. Шаҳарни айланиб юриб болалар паркига кирдим. Ўйингоҳлар  тагига болалар йиқилса ҳам зарар етмайдиган қилиб қалингина. ёғоч қипиқлар ташланган.  Ундан сал пастроқда кўлда 20 чоғли ўрдаклар сузиб юришибди. Болалар  ўрдакларга ўзлари олиб келган овқатларни ташлаб, завқланишаяпти.  Бу ердаги менга маъқул бўлган яна бир манзара- мутолаага бўлган меҳрнинг юксаклиги бўлди.

Болалар билан келган катталар бир киши бўлса, фақат боласига қараб тураркан, икки киши бўлса, албатта бири китоб ўқиб ўтирарди. Ёки биргалашиб оилавий мутола қилаётганларни ҳам учратиш мумкин. Булар ҳам мутолаа маданиятига даъват этувчи манзаралар эди.

 Оромгоҳни кезиб юриб, иккита  махсус ёғоч уйчаларга кўзим тушди, қушларга мўлжалланган деб уйладим. Келиб уйчани қарасам, унинг эшиклари бор бўлиб, ичида  китоблар мавжуд эди. Ҳайрон бўлдим. Менга тушунтиришларига кўра, паркка келган ота-оналар улардан фойдаланиб, болаларига китоблар ўқиб беришаркан ва яна китобларни жойига қуйиб  кетишаркан. Мабодо, бошлаган мавзусини тугата олмаса, бемалол уйига олиб кетиши мумкин ва кейинги гал албатта, китобларни қайтариб олиб келиши шарт экан. Бу ҳам уларнинг виждонига ҳавола экан. Чунки назоратчи йўқ.

Мен бу ҳолатдан ҳайратга тушдим, қаранг болалар гавжум жойда кичкинтойларга мўлжалланган мини кутубхона!  Шимолий Каролина болалар паркидаги мўъжазгина кутубхонача менга жуда маъқул бўлди Бу ҳам мутола маданиятини  юксалтиришга қаратилган эзгу яна бир тадбир эди-да.

Мамлакатимизда маҳаллалар томонидан кўп қаватли уйларнинг олдида яхшигина ўйингоҳлар,  болалар майдончаси ташкил қилинган, ана шу майдончаларда  худди  шундай мини кутубхоналар ташкил этилса мақсадга мувофиқ бўларди. Биз ота-оналар ҳам шахсий кутубхонамиздан китоблар совға қилардик.

Ушбу қадрият  бизнинг  юртимизда ҳам урф бўлишига чин дилдан истаб,  ишониб қоламан.

Дилором ЁРМАТОВА, профессор

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.