Бугунги ахборот асрида  дунё аҳлининг ҳаёти бир-бирига узвий боғлиқлигини тождор вирус балоси ҳам акс эттириб турибди

0
72
марта кўрилган.

Мана  бир неча   ой-ки бутун жаҳон аҳли синовдан ўтмоқда. Кўзга кўринмас вирус  Она заминимизнинг тинч осуда ҳаётига, инсон саломатлиги билан бирга  оилалар даромадига, давлатлар иқтисодиётига ҳам зарар етказмоқда.

Замонавий тиббиётнинг илғор ютуқларига қарамасдан, мамлакат ва миллат танламаётган офат оқибатида бугунгача ер юзида минглаб инсон ҳаётдан кўз юмди ва бу жараён афсуски давом этмоқда. Уларнинг орасида юртимиз одамлари, шунингдек, хорижда ишлаб яшаётган ватандошларимиз ҳам бор. Бугунги ахборот асрида  дунё аҳлининг ҳаёти бир-бирига узвий боғлиқлигини мана шу далилнинг ўз ҳам кўрсатиб турибди.

Johns Hopkins University маълумоти: дунёда коронавирус билан боғлиқ вазият.

Умумий зарарланганлар сони –   3 257 088 (+62 565 )
Соғайганлар –   1 014 809 (+41 438 )
Вафот этганлар –   233 398 (+5 739 )

Мамлакатлар бўйича беморлар сони:

1.  АҚШ –   1 069 664
2.  Испания –   213 435
3.  Италия –  205 463
4.  Буюк Британия–   172 481
5.  Франция –   167 299
6.  Германия –   163 009
7.  Туркия –   120 204
8.  Россия –   99 399
9.  Эрон –  94 640
10. Бразилия–   87 187

Соғлиқни сақлаш вазирлиги  Жамоатчилик билан алоқалар бўлими маълумотига кўра, 2020 йил 1 май соат 15:00 ҳолатига , Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 2075 нафарни ташкил қилмоқда. Бугун айни пайтга қадар юртимизда 49 нафар бемор тузалиб, мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан соғайганлар сони 1182 нафарни ташкил этмоқда.

 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.