Дунё миқёсида 10 миллиондан ортиқ киши коронавирусдан зарарланди, вафот этганлар сони эса 500 мингдан ортди.
Марказий Осиё мамлакатларида бир кунда мингдан зиёд Covid-19 ҳолати рўйхатга олинган, умумий касалланганлар сони деярли 40 мингга етди.
ЕИнинг «Глобал мақсад: Келажагимиз учун бирлашиш» виртуал хайрия тадбири қашшоқ мамлакатларга Covid-19 га қарши курашишда кўмаклашиш учун 6,15 миллиард евро миқдорида маблағ тўплади.
Қирғизистон Президенти аппарати раҳбари Досали Эсеналиев коронавирусга чалинди. Аппаратда касаллик юқтирган ходимлар 17 нафарни ташкил қилмоқда.
Исроил ҳукумати коронавируснинг иккинчи тўлқини бошлангани тўғрисида маълум қилди.
Нобел мукофотининг 18 нафар лауреати, 100 дан ортиқ дунё етакчилари, ҳукуматлар, халқаро ташкилотлар ва корхоналарга COVID-19 га қарши оммавий вакцина яратиш тўғрисида мурожаатномага имзо қўйишди.
Эпидемиологик вазият ёмонлашгани сабабли, АҚШ расмийлари фуқароларни маъсулиятли бўлишга, ижтимоий масофани сақлашга ва ниқоб тақишга чорламоқда.
Тўрт юз мингдан ортиқ аҳоли истиқомат қиладиган Пекин яқинида қатъий карантин чоралари қайта тикланди. Зарур буюмларни сотиб олиш учун кунига бир марта уйдан чиқишга рухсат берилади.
Сингапурда Covid-19 билан боғлиқ ҳолатларни кузатиб бориш учун аҳолига Bluetooth ёрдамида фойдаланиладиган «TraceTogether» алоқа мосламалари тарқатилмоқда.
@aoka_uz