Дунё янада одил бўлиши мумкин

0
785
марта кўрилган.

«Дунё янада одил бўлиши мумкин» (Daha Adil Dünya Mümkün) — Режеп Таййип Эрдоғаннинг машҳур китоби ўзбек тилида чоп этилди

Туркия Президентининг ушбу китоби биринчи марта Шавкат Мирзиёевнинг Туркияга расмий ташрифи олдидан ўзбек тилига таржима қилиниб, чекланган миқдорда чоп этилган эди. «Янги аср авлоди» нашриёти китобни кўп нусхада нашр қилди, энди ўзбек китобхонлари ҳам мазкур китобни она тилимизда ўқиш имконига эга бўлди.

Эрдоғаннинг мазкур китобида дунё бўйлаб кузатилаётган адолатсизлик, миграция инқирози, халқаро терроризм, исломофобия, сиёсий мунофиқлик каби иллатлар хусусида сўз юритилади. Асарда «Бугун инсоният учун энг зарур қадрият бу — адолатдир» деган ғоя илгари сурилади.

Китобни филология фанлари доктори, профессор Маъруфжон Йўлдошев, филология фанлари номзоди, доцент Абдумурод Тилавов таржима қилган.

Манбаа: aoka.uz

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.