Дунёда ҳар уч кишидан бириси тоза ичимлик сувидан бебаҳра

0
141
марта кўрилган.

Бутунжаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилотининг янги олинган маълумотларига кўра, ер юзида ўртача 2,2 миллиард киши тоза ичимлик суви билан таъминланмаган.

2000 йилдан бери тоза ичимлик суви билан таъминланган кишилар сони 1.8 миллиардга ошган. Сув билан таъминлаш хизматининг барчаси ҳам гигиена даражасига тўғри келавермайди.

Қишлоқ жойларида эса ҳар ўнтадан 8 киши тоза ичимлик суви билан таъминланиш хизматига эга эмас.

Дунёда ҳар йили 5 ёшдан кичик бўлган ўртача 297 минг бола тозаланмаган ичимлик суви истеъмол қилгани ёки ана шундай сув билан қўл ювиши натижасида диарея касаллигига учраб вафот этмоқда.

 

 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.