Дунёда охирги сутка давомида 804 минг нафардан ортиқ янги касалланиш ҳолати қайд этилди

0
205
марта кўрилган.

Жаҳон Соғлини сақлаш ташкилоти (ЖССТ) маълумотларига кўра, охирги сутка давомида дунёда 804 минг нафардан ортиқ янги касалланиш ҳолати қайд этилди.

Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) бош директори Тедрос Адханом Гебрейесус: «Дунё бўйлаб коронавирусга чалиниш ва вафот этиш ҳолатлари хавотирли тезлик билан кўпаймоқда. Ҳафталик коронавирусга чалиниш ҳолатлари сони бўйича кўрсаткичлар сўнгги икки ой ичида икки баробарга кўпайган ва пандемия бошлангандан буён энг юқори чўққисига яқинлашмоқда. Илгари коронавирус инфекциясининг тез тарқалишини жиловлай олган қатор мамлакатларда ҳам ҳозирда вазият анчайин мураккаблашган».

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 138 миллион 688 мингдан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 2 миллион 978 мингдан зиёд киши вафот этган (16.04.2021 йил Европа вақти билан соат 15:46 ҳолатига кўра).

Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 804 807 янги ҳолати аниқланди, 12 955 нафар бемор вафот этди.

Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (17.04.2021 йил Тошкент вақти билан соат 06:20 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни 139 миллион 690 мингдан ортиқ одам юқтирган, улардан 2 миллион 997 мингдан ортиғи вафот этган.

Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича:
 АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 31,103 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган.
Иккинчи ўринда Ҳиндистон (14,291 миллиондан ортиқ), учинчи ўринда Бразилия (13,673 миллиондан ортиқ), тўртинчи ўринда Франция (5,107 миллиондан ортиқ), бешинчи ўринда эса Россия (4,684 миллиондан ортиқ).

ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида:  АҚШда 73 306, Ҳиндистонда 217 353, Бразилияда 73 513, Францияда 37 936, Россияда эса 8 995 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.

Азиз юртдошлар,  ўзингизни ва оилангизни асранг, карантин қоидаларига риоя қилинг. Бу билан нафақат ўзингизни юртимизни, жаҳонни коронавирус балосидан асрашга муносиб ҳисса қўшашсиз.

Жорий йил 18 апрелдан бизнинг мамлакатимизда ҳам карантин қоидалари янада кучайтирилади. Бу ҳақда бош вазир бошчилигидаги кенгайтирилган йиғилишда маълум қилинди.

gujum.uz

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.