Дунёда йилига минглаб киши қалбаки дори-дармонлардан вафот этмоқда

0
256
марта кўрилган.

Бугун дунёда йилига ўн минглаб киши қалбаки дори-дармонлардан вафот этмоқда, деб хабар беради Reuters ахборот хизмати.  

Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотининг ҳисоб беришича, ривожланаётган мамлакатларда харид қилинаётган ҳар ўнта доридан биттаси қалбаки дори-дармонлар бўлиб, касаликка қарши ҳеч қандай фойдаси йўқ, балки аксинча соғлиққа зиёндир. Ташкилот 2007-2016 йиллар давомида ривожланаётган мамлакатларда сотилаётган барча дори воситаларининг 10.1 фоизини (аниқроғи 48 мингта дори воситасини) ўрганиб, ана шундай хулосага келган.

Бу қалбаки дори воситаларидан азият чекаётганларнинг аксарияти Африка давлатларига тўғри келиб, уларнинг кўпчилиги пневмония ва безгак касаллигида қўлланадиган воситалардир. Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти мазкур муаммо сабабини Африка давлатлари фармацевтлари дори воситаларини ишончли фармкомпанияларидан эмас, балки арзон ишончсиз ишлаб чиқарувчилардан сотиб олишларида, деб кўрсатмоқда.

Бундай дори воситаларининг баъзилар умуман бошқа керак бўлмаган ингридиентлардан тайёрланган бўлса, баъзиларида қўлланиш дозаси хато кўрсатилган ёки умуман хато миқдорда ишлаб чиқарилган, яна баъзилари эса зарур сақлаш шариоти мавжуд эмаслиги туфайли  яроқсиз ҳолатга келган.

Ривожланаётган мамлакатларда фармацевтика бизнеси айланмаси 300 миллиард АҚШ долларига тенг бўлиб, бунда қалбаки дори воситаларининг улуши 30 миллиардга тенг. Ташкилотнинг тахминича, самарадорлиги паст бўлган антибиотик дори воситаларини қабул қилиш натижасида  йилига 72 мингга яқин болалар пневмониядан вафот этяпти. Яна 116 минг киши эса самарадорлиги умуман йўқ бўлган дорилар қабул қилгани туфайли безгакдан вафот этган. Сохта дори воситаларини нафақат пневмония ва безгакка қарши қўлланадиган воситалар орасида, балки саратон касаллигидан тортиб контрацептив дори воситалари орасида ҳам топиш мумкин.

О.Саъдуллаева тайёрлади

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.