Ер юзига астероидлар тобора кўпроқ келиб урилмоқда

0
126
марта кўрилган.

Ер юзига астероидлар тобора кўпроқ келиб урилмоқда, дея хабар беради Евроньюс ахборот агентлиги.

Сўнгги 290 миллион йил ичида сайёрамиз ва Ойга аввалги 700 миллион йилга нисбатан 2,6 марта кўпроқ улкан тошлар келиб урилган.

Аммо хавотирга ўрин йўқ, АҚШнинг НАСА ташкилоти хулосасига кўра, сайёрамизга улкан тошлар фақатгина ҳар миллион ёки бир неча миллион йилда бир марта келиб тушмоқда.

Кўпгина олимлар, динозаврларнинг йўқолиб кетишига тахминан 65 миллион йил олдин Ерга улкан астероид келиб урилиши сабаб бўлган, деб ҳисоблайдилар.

Бугунги кунда Ер юзига хавф туғдираётган астероид 1,3 км катталикдаги астероид бўлиб, олимлар тахминига кўра, у 861 йилдан кейин сайёрамиз яқинидан учиб ўтиб кетади.

Олимларнинг айтишича, ҳажми 1 кмдан катта бўлган астероидларгина Ер юзига ҳақиқий талофат етказиши мумкин. Ундан кичикроқ астероидлар эса глобал даражада вайронкор эмас.

Ойдин САЪДУЛЛАЕВА тайёрлади

 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.