Физика бўйича Нобель мукофоти совриндорлари номи эълон қилинди

0
914
марта кўрилган.

Стокҳольмда Швеция Қироллик фанлар академиясида физика бўйича Нобель мукофоти совриндорларининг номи маълум қилинди. 9 миллион швед кронасини Кип Торн, Райнер Вайсс ва Берри Бэрриш ўзаро бўлишиб олишади. Бу ҳақида сешанба куни Қироллик фанлар академиясининг Нобель қўмитаси хабар берди. 

2017 йил физика соҳасидаги Нобель мукофоти LIGO лойиҳаси, шунингдек гравитацион тўлқинлар кузатуви учун Кип Торн, Райнер Вайсс ва Берри Бэрришга топширилди. 

Берри Бэрриш гравитацион тўлқинлар бўйича етакчи эксперт ва LIGO раҳбарларидан бири ҳисобланади.

Райнер Вайсс ва Кип Торн эса ушбу лойиҳанинг бошида туришган ва LIGO’да ишлашда давом этишмоқда.

LIGO (Laser Interferometer Gravitational-Wave Observatory) — лазер-интерферометрик гравитацион-тўлқинли расадхона АҚШда жойлашган.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.