Франция Халқаро денгиз ташкилоти кенгашига қайта сайланишга эришади

0
319
марта кўрилган.

Франция Халқаро денгиз ташкилоти кенгашига қайта сайланишга эришади, дейилади мамлакат ташқи сиёсат маҳкамаси маълумотида.

Халқаро денгиз ташкилоти кенгаши аъзолигига сайловлар 29 ноябрда, ташкилотнинг Лондондаги 31-сессиясида бўлиб ўтади.

“Франция – денгиз ҳудудига кўра иккинчи йирик денгиз давлати. Франция Халқаро денгиз ташкилоти муассисларидан бири ва кенгаш тузилганидан буён аъзодир”,-дейилади маълумотда. Халқаро денгиз ташкилоти бешта қўмита ва қирқ нафар аъзога эга.

Франция  ташқи сиёсат маҳкамаси маълумотида айтилишича, Париж денгиздаги халқаро юк ташиш хавфсизлик қоидалари, қўриқчилик ва экологияга оид таклифларни билдирмоқчи.

 
Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.