Германиянинг Энг йирик телеканалларидан бири “Ўзбекистон – Ипак Йўлидаги мамлакат” номли видеороликни намойиш этди

0
407
марта кўрилган.

Германиянинг энг йирик оммабоп телеканалларидан бири бўлган „Westdeutscher Rundfunk” (WDR) ўзининг YouTube саҳифасига Ўзбекистоннинг бой тарихи, маданияти ва сайёҳлик салоҳиятига бағишланган „Ўзбекистон – Ипак Йўлидаги мамлакат” номли видеороликни жойлаштирди.

Видеоролик муаллифи Ханна Перхтолд — YouTube каналида “WDR-Саёҳат” дастурига масъул. Ушбу канал германиялик туристларни дунё бўйлаб турли саёҳат имкониятлари билан мунтазам равишда таништириб боради.

 Муаллиф Ханна Пертхолднинг таъкидлашича, мазкур фильмдан кўзланган асосий мақсад – германиялик саёҳат иштиёқмандларини Ўзбекистоннинг бой тарихий-маданий мероси, хусусан, Тошкент, Самарқанд, Бухоро, Хива каби шаҳарларининг ЮНЕСКО дунё маданий мероси дурдоналари рўйхатидан жой олган бетакрор меъморий ёдгорликлари билан яқиндан таништиришдан ва шу орқали Ўзбекистонга Германиядан сайёҳлар оқиминининг кўпайишига имкон қадар ҳисса қўшишдан иборатдир.

Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.