Глобал исиш жараёнларининг океан сувларига таъсири

0
427
марта кўрилган.

Иқлим ўзгариши оқибатида океан сувларининг ҳарорати кўтарилиб, сувлардаги кислота нисбати ошиб бормоқда. Бунинг натижасида эса сув ранги ўзгариб, тўқ кўк рангга кирмоқда.

Аслида, сувнинг ўзи ўзгараётгани йўқ. Балки, иссиқ ҳаво оқибатида кўл, дарё, денгиз, океанларда мавжуд бўлган фитопланктонларнинг (кичик кўзга кўринмас ўсимликлар) популяцияси қисқариб, мазкур микроорганизмлардаги яшил хлорофилл сони камаймоқда. Бу эса сувнинг умумий кўриниши ўзгаришига олиб келмоқда.

Фитопланктонлар кичик денгиз жонзотлари учун озиқ-овқат манбаидир. Агар кичик кўзга кўринмас ўсимликлар жуда камайиб кетгудек бўлса, баъзи денгиз жонзотлари, шу жумладан балиқ турлари ҳам қисқаради. Бу эса ўз навбатида балиқчилик ҳудудларини қисқаришига олиб келади. Балиқчилик ҳудудларининг қисқариши эса денгиз маҳсулотларининг истеъмоли бозорига таъсир этиб, нарх-навосининг ошишига сабаб бўлади.

Бундан ташқари, фитопланктон популяциясининг камайиши иқлимнинг янада ёмонлашувига сабаб бўлади. Фитопланктонлар қуруқликдаги ўсимликлар каби атмосферадаги карбонат ангидридни ютади, ўзидан кислород чиқаради. Ушбу майда, кўзга кўринмас ўсимликларнинг камайиши эса ҳаводаги газ даражасини ошишига олиб келади. Бу эса ҳаво мусаффолиги янада ёмонлашади, деганидир.

Манба: Евроньюс ахборот хизмати

Ойдин САЪДУЛЛАЕВА тайёрлади

 

 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.