Global Terrorism Index янги рейтингида Ўзбекистон энг хавфсиз мамлакатлар қаторида

0
140
марта кўрилган.

Global Terrorism Index янги рейтингида Ўзбекистон 138 мамлакат орасида 132-ўринни эгаллаб, энг хавфсиз мамлакатлар қаторидан ўрин олди. Туркманистон ва Беларусь ҳам энг хавфсизлар рўйхатида.

Ироқ, Афғонистон, Сурия, Покистон ва Сомали террорчилар фаолияти ва таҳдиди бўйича энг хавфли мамлакатлар деб топилиб, рейтингнинг дастлабки поғоналаридан ўрин олди.

МДҲ мамлакатларидан Украина 21-ўринда, Россия 34-ўринда, Тожикистон — 74 ва Қозоғистон 75-ўринда қайд этилган.

Рейтинг Сидней университети (Австралия) Иқтисодиёт ва тинчлик институти шафелиги остидаги халқаро экспертлар гуруҳи томонидан тузилган.

Глобал терроризм индекси нима? Индекс бўйича мамлакатлар ичидаги террористик фаолият даражаси тўрт асосий кўрсаткич бўйича баҳоланади: террористик ҳодисалар, ҳалок бўлганлар, жабрланганлар сони ва моддий зарар ҳажми.

 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.