Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, дунёда коронавирус инфекциясини юқтирганлар сони 178 миллион 837 мингдан ортиқни ташкил этмоқда, шундан 3 миллион 880 мингдан зиёд киши вафот этган (23.06.2021 йил Европа вақти билан соат 17:40 ҳолатига кўра).
Охирги сутка давомида дунёда коронавирус инфекцияси билан касалланишнинг 296 106 янги ҳолати аниқланди. 6 990 нафар бемор вафот этди.
Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги (24.06.2021 йил Тошкент вақти билан соат 10:22 ҳолати) маълумотларига кўра, дунёда касалликни 179 миллион 599 мингдан ортиқ одам юқтирган. Улардан 3 миллион 891 мингдан ортиғи вафот этган.
Касаллик тасдиқланган ҳолатлар бўйича:
АҚШ биринчи ўринда турибди, у ерда ЖССТ маълумотларига кўра 33,230 миллиондан ортиқ коронавирус инфекциясини юқтирганлар аниқланган. Иккинчи ўринда Ҳиндистон (30,028 миллиондан ортиқ), учинчи ўринда Бразилия (17,966 миллиондан ортиқ), тўртинчи ўринда Франция (5,651 миллиондан ортиқ), бешинчи ўринда эса Туркия (5,381 миллиондан ортиқ).
ЖССТ маълумотларига кўра, бир сутка давомида АҚШда 13 790, Ҳиндистонда 50 848, Бразилияда 38 903, Францияда 978, Туркияда эса 6 143 нафар янги касалланиш ҳолати аниқланган.
Жонс Хопкинс университетининг ҳозирги маълумотларига кўра, дунё бўйича коронавирусга қарши 2 миллиард 731 миллиондан ортиқ доза вакцина қўлланилган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизмати.