Ҳиндистоннинг Ассам штати Соғлиқни сақлаш вазири Ҳиманта Бисва Сарма: САРАТОН КАСАЛЛИГИ ИЛОҲ ТОМОНИДАН ЮБОРИЛГАН ЖАЗО

0
154
марта кўрилган.

Ҳиндистон Ассам штати Соғлиқни сақлаш вазири Ҳиманта Бисва Сарманинг саратон касаллиги бу кишиларга илоҳ томонидан юборилган жазодир, деган фикри ҳиндистонликларнинг ғазабига сабаб бўлди, дея хабар беради BBC ахборот хизмати.
Ҳиманта Бисва Сарма Гуваҳати шаҳридаги оммавий тадбирда шундай деган: “инсоннинг қилган гуноҳлари туфайли илоҳ жазо юборади, бу гуноҳ албатта кишининг ўзи томонидан содир этилган бўлиши шарт эмас, балки ота-онасининг гуноҳлари ҳам фарзандига уриши мумкин”.
Саратон касаллигига учраган кишилар ва уларнинг яқинлари эса норозилик намойиши ўтказганлар.
Мухолифат партиялар вазирдан “беўхшов изоҳи” учун кечирим сўрашни талаб қилганлар.
Бутун Ҳиндистон демократик партияси эса “вазир давлатда саратон касаллиги тарқалишини олдини ололмаганини ана шундай баҳона билан изоҳлаяпти” деган фикрни билдирган.
Суврат BBC ахборот хизматидан олинди.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.