Илмий оламнинг IT  соҳасидаги ютуқлари туфайли келажакда кўпгина касблар ўз долзарблигини йўқотади

0
95
марта кўрилган.

– Бу ташвишли албатта, лекин шундай бўлиши аниқ, – дейди британиялик  олимлар. – Шундай касблар борки, улар нейротармоқлар ва бошқа замонавий технологиялар сабабли ўзининг долзарблиги йўқотади.

Нейротармоқлар, Сунъий интеллект хизматлари, катта тил моделлари (LLM) — буларнинг барчаси исталган одамнинг касби-коридан маҳрум қилиши мумкин. IT  соҳасидаги ютуқлар туфайли айрим касбларга эҳтиёж қолмайди. 

Яқинда Буюк Британия таълим вазирлиги ушбу йўналишда олиб борилган тадқиқот натижаларини эълон қилди. Тадқиқот маълумотларига кўра, яқин йилларда дунё бўйича иш ўринларининг қарийб 30 фоизини чат-ботлар ва нейротармоқлар эгаллаши мумкин. Аниқроқ қилиб айтадиган бўлсак, экспертлар 20 та мутахассислик сунъий интеллект туфайли йўқ бўлиш хавфи остида эканини таъкидламоқда. 

Булар: ҳуқуқшунослар, адвокатлар, руҳшунослар, ҳисобчилар, иқтисодчилар, маркетологлар, HR-менежерлар, муҳандис-қурувчилар, кредит назоратчилари, маошлар бўйича менежерлар, менежер ва харидлар бўйича директорлар, молиявий менежерлар ва директорлар, ҳукумат аппаратидаги давлат хизматчилари, бизнес ва аралаш масалалар бўйича мутахассислар, мижозлар билан ишлаш бўйича молиявий менежерлар, Бизнес ва менежмент бўйича маслаҳатчилар, таълим бўйича маслаҳатчилар ва мактаб инспекторлари, инвестициявий ва молиявий таҳлилчилар-маслаҳатчилар, Бизнес, тадқиқот ва бошқарув  соҳаси мутахассислари, Бизнес ва молиявий лойиҳаларни бошқариш бўйича мутахассислар.

Буюк Британия таълим вазирлигининг фикрича, сунъий интеллект айниқса ҳуқуқ, молия, бошқарув, бизнес ва пиар йўналишларида меҳнат қилаётган минглаб мутахассисларнинг ўрнини эгаллайди.

Ажабланарлиси, ушбу рўйхатга журналистлар, ёзувчилар ва  матн билан ишлайдиган бошқа касб эгалари киритилмаган. Демак, матн билан ишлаш нафақат алгоритм ва билимни, балки  ижодий ёндошувни ҳам талаб қилади.

– Жисмоний меҳнат билан боғлиқ касбларда ишлайдиган кишилар хавотирланмаса ҳам  бўлади, уларнинг иш ўринларига эҳтиёж ҳамиша бўлади, – дейди тадқиқотчилар.

GUJUM.UZ

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.