Жаҳон аренасига чиққан ёш таэквондочимиз Улуғбек Рашитов Токио-2020 Олимпиадаси чемпиони!

0
103
марта кўрилган.

Таэквондо оламини ҳайратга солаётган вакилимиз Улуғбек Рашитов Токио-2020 Олимпия ўйинларида муваффақиятли иштирок  этиб, олтин медалга сазовор бўлди.

Токио-2020 Олимпия ўйинларида делегациямиз ҳисобига илк медални тақдим қилган  Улуғбек Рашитов  амалдаги жаҳон чемпиони британиялик Бредли Синден билан  беллашувга  чиқди. Ўта кескин ва муросасиз курашларга бой бўлган жангда ҳамюртимиз 34:29 ҳисобида устунликни қўлга киритди. Улуғбек Рашитов шу тариқа таэквондочиларимиз орасида Олимпия ўйинларида медаль қўлга киритган илк вакилимизга айланди. Унинг ғалабаси эса барча спортчиларимиз билан бирга ўсиб келаётган ёш таэквондочиларимиз учун  ҳам катта мотивация бўлади.

Эслатиб ўтамиз, ёш таэквондочимиз Улуғбек Рашитов дастлабки саралаш босқичида  малилик Сейду Мофанани 38:17 ҳисобида ютганди. Иккинчи жангида уч марта жаҳон чемпиони кореялик Ли Дэ Хунга қарши дастлабки раундда имкониятни бой берган бўлсада,  2 ва 3-раундларда устунлик қилди. 

 Мали ва Жанубий Корея вакилларини ортда қолдирган Рашитов чорак финалда эронлик Мирҳошим Ҳоссайнидан 34:22 ҳисобида устун келиб, ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.  Олимпия ўйинларида -68 кг вазн тоифасида жанг қилаётган ҳамюртимиз  ярим финал босқичида Босния ва Герцеговина вакили Недзад Хушични 28:5 ҳисобида таслим этди.

Шу тариқа, Улуғбек Рашитов Токио-2020 Олимпия ўйинларининг  финалда Буюк Британия вакили Бредли Синденни 34:29 ҳисобида ютиб, чемпионлик масаласини ҳал қилади.

Жаҳон чемпиони Улуғбек Рашитовни қутлаймиз! Янги Ўзбекистонга янги ғалаба муборак бўлсин!

GUJUM.UZ

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.