Жаҳон болалари ҳаётидан: Убунту — улар борлиги учун мен ҳам борман

0
425
марта кўрилган.

Кунлардан бир куни Европалик антрополог Африкадаги қабилалардан бирининг болаларига ўйин ўйнашни таклиф этади. У саватга турли хил мевалардан тўлдириб, дарахт соясига қўяди ва болаларга ким биринчи бўлиб чопиб келса, мева тўла сават ўшаники бўлишини айтади.

Антрополог югуришга старт беради ва болаларга қараб ҳайрон қолади. Болалар ҳаммалари қўл ушлашиб, бир сафда келардилар. Улар барчалари ғолиб бўлган ва меваларни тенг бўлишиб олганлар.

Европалик антрополог болаларга қараб:
— Ахир ким биринчи бўлиб келса, барча меваларга эга чиқарди, нега бундай қилдинглар? — деб савол беради.

Шунда болакайлар бир овоздан жўр бўлишиб, «Убунту» дейдилар.
Бу сўзнинг маъноси «Бошқалар бахтсиз бўлганда, сен ёлғиз қанақа бахтли бўлишинг мумкин», деганидир.

Убунту — бу Африкадаги ўша қабила тилида «Улар борлиги учун мен ҳам борман» деган маънони ҳам англатади.

Бу қабила биз учун ёввойи кўринар, лекин улар қувонч сирларини биладилар ва улар бизлардан минг марта бахтлироқдир… Убунту!

Ихтиёр Эсонов

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.