Жаҳонни қамраб олган уяли телефоннинг пайдо бўлиш тарихи узоқ эмас

0
188
марта кўрилган.

Биринчи уяли телефон АҚШда ишлаб чиқарилганлигини кўпчилик билади. Манбааларга кўра, 1973 йилнинг 3 апрелида Моторола  компаниясининг мобил алоқа бўлими директор Мартин Купер уяли телефонни қулоғига қўйиб, Манхеттенни айланиб чиқади. Бундай ҳолатга ўрганмаган одамлар Купернинг ҳаракатларидан ҳайратланишади. “Бу қандай матоҳ” дея одамларда қизиқиш ортади… 

Шундай қилиб,  одамларни ҳайратлантирган уяли телефон олти йил ўтиб биринчи марта Тревел Электроникс компанияси томонидан 1979 йилда ишлаб чиқарилиши йўлга қўйилади. Ўша пайтдаги биринчи уяли алоқанинг оғирлиги 907 грамм ва нархи ўша пайтда 3895 долларни ташкил этган. Бу тахминан ўртача битта машина нархига тўғри келмоқда. Абонент тўловлари учун бир ойга 50 доллар тўланиб, бир дақиқали суҳбат учун  24 дан 40 центгача маблағ ечилган. Бу дегани 1 литр бензин нархига тенг бўлмоқда.

Соҳа тараққиёти, талабнинг юксалиши уни янада оммавийлаштириб, таннархини арзонлаштирди. Бугунги кунда у жаҳонни эгаллаб олди.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.