Жаҳоннинг машҳур аёлларидан бири Индира Ганди ҳикматлари

0
297
марта кўрилган.

Индира Ганди мустақил Ҳиндистоннинг биринчи бош вазири Жавоҳарлаъл Нерунинг қизи.  Жавоҳарлаъл Неру 1964 йилда вафот этгач, янги бош вазир Лал Баҳодур Шастри Индирага ҳукуматдаги лавозимни таклиф қилди. Тез орада у Ахборот ва радиоэшиттириш вазири бўлди. 1966 йилда Шастри вафотидан кейин унинг ўрнига Индира  Ганди келди. У Ҳиндистонда ягона бош вазир бўлган аёл.

Индира Ганди даврида Ҳиндистонда ўртача умр кўриш 32 ёшдан 55 ёшга кўтарилди ва қашшоқлик чегарасида яшаётган аҳоли улуши 60 фоиздан 40 фоизга тушди

Ҳиндистон етакчиси марҳума Индира Ганди ҳикматларидан: Бобом менга бир куни икки турдаги одамлар бор, деди: ишлайдиганлар ва баҳона излайдиганлар. У мендан биринчи турдаги одамлар қаторида бўлишни сўради: у ерда рақобат анчагина кам.

Яқинда сиз кўтарилган чўққингиз энг қуйи чўққилардан бири эканлигини тушуниб етасиз. Бу тоғ қатор тоғларнинг бир қисми эканлигини, бундан бошқа кўплаб тоғлар борлигини ҳам… Сиз қанчалик юқори кўтарилсангиз, ўта кучли чарчоққа қарамай янада юқорироққа кўтарилишни шунчалик кўп хоҳлайсиз.

Бизнинг бугунги ҳаракатларимиз эртанги кунимизни шакллантиради.

Биз нима қилмоқчи бўлганимиз эмас, нимага эришганимиз муҳим.

Ҳаёт саёҳати қудрат ёки бойлик излашдан эмас, ички қадриятни излашдан иборат.        

Cувратда:Индира Ганди ва Елизаветта II                                                               

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.