Касим-Жомарт Токаев Қозоғистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи сифатида Парламент палаталарининг умумий мажлисида қасамёд қабул қилади

0
228
марта кўрилган.

Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев ўз ваколатларини топширди. «Мен президент сифатидаги ўз ваколатларимни тугатишга қарор қилдим. Бу йил энг олий лавозимни эгаллаб турганимга 30 йил тўлади. Халқ менга мустақил Қозоғистоннинг биринчи президенти бўлиш имкониятини берди», — деди Нурсултон Назарбоев жонли эфирга намойиш этилган мурожаатида. 

Энди сайловгача Қозоғистон Президенти вазифасини Парламент Сенати спикери Қосим-Жомарт Токаев бажариб туради. Нурсултон Назарбоев ўз мурожаатида Токаевга юксак ишонч билдиришини таъкидлаб ўтди. 

20 март куни маҳаллий вақт билан соат 12:00да  Касим-Жомарт Токаев Қозоғистон Республикаси Президенти вазифасини бажарувчи сифатида Парламент палаталарининг умумий мажлисида қасамёд қабул қилади.

Навбатдаги президентлик сайлови 2020 йилнинг баҳорида бўлиб ўтиши керак эди. Энди мамлакатда муддатидан аввал сайловлар ўтказилиши кутилмоқда.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 19 март куни Президент ваколатларини зиммасидан соқит этиш тўғрисида эълон қилган Қозоғистон Республикасининг Биринчи Президенти Нурсултон Назарбоев билан телефон орқали мулоқот қилди.

Ўзбекистон Президенти узоқ муддатли ва ўзаро манфаатли Ўзбекистон-Қозоғистон муносабатлари учун мустаҳкам пойдевор яратишга қардош Қозоғистоннинг Биринчи Президенти қўшган ҳиссани юксак баҳолади ва чуқур миннатдорлик билан қайд этди.

Ойдин САДУЛЛАЕВА

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.