Британиянинг HSBC банки кўчиб ўтиш учун энг яхши даражада бўлган давлатлар ҳақидаги ҳар йиллик сўровнома натижаларини эълон қилди. Сингапур уч йилдан бери рейтингда етакчи бўлиб келяпти.
Тадқиқот HSBC буюртмаси билан YouGov фирмаси томонидан тайёрланди. Ушбу ташкилот 159 та давлатдаги 27 мингдан ортиқ киши билан сўровнома ўтказди. Якуний таҳлилга кўра, сўралганларнинг фикрича энг яхши ҳаёт шароитига эга 46 давлат рўйхатга кирди.
Иштирокчилар учта йўналишда 27 та саволга жавоб қайтаришди: иқтисодиёт, яшашга қулайлик ва кўчиб ўтиш ҳамда оила билан яшаш имконияти яъни таълим сифати ва болаларга ғамхўрликнинг юксаклиги.
Сингапурда сўровдан ўтказилганларнинг тўртдан уч қисми кўчаларнинг тозалиги, хавфсизлиги юқори дараждалигини ва жамоат транспорти тизимининг хизмати юксаклигини қайд этишди. Бу ердамуқим яшовчи сўровнома иштирокчиларининг 26 фоизи маҳаллий таълим даражасига юқори баҳо берган бўлса, мигрантларнинг 64 фоизи Сингапурга кўчиб ўтишганидан кейин ҳаёти яхшиланганини билдирган.
HSBC таҳлили бўйича мигрантлар учун энг яхши ўн давлат:
- Сингапур
2. Норвегия
3. Янги Зеландия
4. Германия
5. Нидерландия
6. Канада
7. Австралия
8. Швеция
9. Австрия
10. Бирлашган Араб Амирликлари
Рўйхатда 11- ўрин Швецария бўлса, 46 ўринни Миср эгаллаган.