​Конор Макгрегор ҳам жазоланиши мумкин

0
183
марта кўрилган.
Лас-Вегасда UFC нинг икки вазн тоифасидаги собиқ чемпиони ирландиялик Конор Макгрегор ва ташкилотнинг енгил вазн тоифасидаги чемпиони россиялик Хабиб Нурмагомедов ўртасида UFC 229 мусобақаси доирасида кечган жангда россиялик спортчи ғалаба қозонган эди.
 
Беллашувдан кейинги жанжаллар учун Конор Макгрегор ҳам Ҳабиб Нурмагомедов ҳам жазоланиши мумкин. Бу ҳақда Невада штати спорт комиссияси раиси Энтони Марнел ESPN га берган интервьюсида маълумот берган. “Биз ишни ҳар икки жангчига нисбатан кўриб чиқамиз. Тез орада воқеа тафсилотлари синчиклаб ўрганилади, ҳозирча эса фақат россияликнинг гонорари берилмай турибди”, дейди Марнел.
 
 
Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.