Корея Халқаро Ихтирочи Аёллар Кўргазмасида Ўзбекистондан икки иштирокчи Гран-при соҳиби бўлди

0
157
марта кўрилган.

Корея Ихтирочи аёллари Ассоциацияси (KWIA), Корея Интеллектуал Мулк Оффиcи (KIPO) ва Халқаро Интеллектуал Мулк ташкилоти (WIPO) томонидан 20 июндан 25 июнга қадар Жанубий Кореяда XII Корея Халқаро Ихтирочи Аёллар Кўргазмаси — KIWIE 2019 ўтказилди.

Халқаро кўргазма ихтирочи аёлларнинг фан ва технология соҳасида эришаётган ютуқлари, тажрибалари ва яратган янги технологияларини ўрганиш ҳамда рағбатлантириш мақсадида ўтказилиб келинмоқда. KIWIE 2019 кўргазмасида 30 дан зиёд давлатлардан 400 нафардан ортиқ ихтирочи хотин-қиз техника, технология, тиббиёт, озиқ-овқат, енгил саноат, кимё ва саноатнинг турли йўналишлари бўйича ўз ихтиролари ҳамда инновацион ишланмалари билан қатнашишди.

Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси томонидан 12 нафар иқтидорли хотин-қизлар Жанубий Кореяда жорий йилнинг 20-23 июнь кунлари ўтказиладиган халқаро кўргазма ва форумда қатнашиш ҳамда 24-25 июнь кунлари Ихтирочи Аёллар Академиясида ўтказиладиган ўқув курсларида ўз малакаларини оширишлари учун юборилган эди.

XII Корея Халқаро Ихтирочи Аёллар Кўргазмаси — KIWIE 2019 да иштирок этган Ўзбекистон делегацияси аъзолари эришган натижалари ва ишлаб чиқараётган маҳсулотларини намойиш қилишди. Ўзбекистон олима аёлларининг ихтиролари халқаро экспертлар томонидан ўрганилиб, юқори баҳоланди.

Ўзбекистон делегацияси аъзоларидан Ўзбекистон Хотин-қизлар қўмитаси бўлим бошлиғи, профессор Карима Норқулованинг “Энегиятежамкор қуритиш қурилмаси” номли ихтироси KIWIE 2019 нинг техника-технология йўналиши бўйича махсус соврин — Гран-при сохибаси ҳамда “Sky Beauty” компанияси рахбари Абдуллаева Назокат томонидан яратилган “Зайтун ёғи асосида ишлаб чиқилган органик совун” косметика йўналиши бўйича махсус соврин — Гран-при соҳиби бўлди. Шунингдек Ўзбекистон делегацияси аъзолари 5 та олтин, 2 та кумуш ва 6 та бронза медалларини ҳам қўлга киритишди.

 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.