“Made in Uzbekistan” миллий кўргазмаси Бишкекда

0
207
марта кўрилган.

Шу йил 5-7 март кунлари Қирғизистон пойтахти Бишкек шаҳрида “Made in Uzbekistan” бренди остида мамлакатимизнинг экспорт салоҳиятига бағишланган миллий кўргазма бўлиб ўтади.

Унда мамлакатимизнинг турли ҳудудларида ишлаб чиқарилган товарлар намойиш этилади. Хусусан, қишлоқ хўжалиги техникалари, юк ва енгил автомобиллар, мебель, маиший техника воситалари, гиламчилик, Олмалиқ ва Навоий кон-металлургия комбинатлари маҳсулотлари экспонентлар қаторидан жой олади.

Шунингдек, кабель ва фармацевтика, озиқ-овқат, катталар ва болалар учун кийим-кечак ҳамда трикотаж маҳсулотлари, қурилиш материаллари, халқ истеъмоли товарлари, халқ амалий санъати буюмлари ва бошқалар иштирокчилар эътиборига ҳавола этилади.

Мамлакатимизнинг етакчи ишлаб чиқарувчилари томонидан бу каби кўргазма хорижда биринчи бор ўтказилаётгани йўқ, албатта. Масалан, ўтган йил апрель ойида Тожикистон пойтахти Душанбе, май ойида Қозоғистоннинг Чимкент, июнь ойида Туркманистоннинг Ашхобод, ноябрь ойида эса Россиянинг Қозон шаҳарларида “Made in Uzbekistan” экспозицияси ташкил қилинганди.

Бинобарин, чет элларда Ўзбекистон экспорт салоҳиятининг бу каби намойиши нафақат алоҳида лойиҳа сифатида, балки йирик халқаро кўргазма тадбирлари доирасида ҳам тақдим этиб келинаётгани алоҳида аҳамиятга лойиқ.  

Манба: «Халқ сўзи»

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.