Уммон султонлигининг Султон Қобус университетида малака ошираётган Ўзбекистонлик ўн беш нафар профессор-ўқитувчилар мазкур муассасада ташкил этилган маданиятлараро Халқаро фестивалда фаол иштирок этдилар.
Тадбирда улар ўзбек миллий қадриятлари, урф-одатлари , миллий таомлари , шунингдек, Ўзбекистоннинг тарихий шаҳарлари ҳамда туристик имкониятларини намойиш қилдилар. Тадбирда ўзбекистонлик ўқитувчи-арабшуносларга фаол иштироки учун алоҳида миннатдорчилик билдирилди.
Мазкур тадбирда, шунингдек, Ўзбекистон Республикасининг Уммон султонлигидаги Фавқулодда ва Мухтор элчиси Абдусалом Ҳотамов раҳбарлигидаги элчихона вакиллари ҳам қатнашдилар.
Малака ошириш курслари муваффақиятли якунланди ва тингловчиларга сертификат тақдим этилди.
GUJUM.UZ