МАРКАЗИЙ ОСИЁДА СИЛ КАСАЛЛИГИНИ АНИҚЛАШНИ КУЧАЙТИРИШ МАҚСАДИДА АҚШ, ЎЗБЕКИСТОН ВА ҚОЗОҒИСТОН  МУТАХАССИСЛАРИ ТАЖРИБА АЛМАШДИЛАР

0
293
марта кўрилган.

 Ўзбекистон сил касаллиги лабораториялари мутахассислари АҚШ ҳомийлигида Қозоғистонга уюштирилган ўқув сафарида иштирок этиб  қайтдилар.

Мазкур сафар давомида улар Қозоғистонинг Миллий сил касаллиги ва пулмонология маркази ҳамда Олма-ота ва Остонадаги ҳудудий лабораторияларга ташриф буюрдилар. У ерда ўз ҳамкасблари билан учрашиб, сил касаллигини текшириш ҳамда лабораторияни бошқариш бўйича тажриба алмашдилар.

Америка Қўшма Штатлари ҳалокатли, аммо давоси мавжуд бўлган мазкур касалликка барҳам бериш борасида Марказий Осиё мамлакатлари билан ҳамкорликда ишлаб келаяпти. Америка Қўшма Штатлари Халқаро ривожланиш агентлиги (ЮСАИД)томонидан ташкил этилган ўқув семинарида Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Республика ихтисослашган фтизатрия ва пулмонология илмий-амалий тиббиёт марказининг  сил касаллиги  лабораториялари мутахассислари, шунингдек, Бухоро, Қарши, Навоий, Ургенчдаги ҳудудий лабораториялар вакиллари  иштирок этдилар.

Ҳамкорлик ва ўзаро тажриба алмашиш сил касаллигининг  олдини олиш, ташҳис қилиш ҳамда даволаш имкониятларини юксалтиришга қаратилган. Сафар мобайдина Ўзбекистондаги лабораториялар мутахассислари АҚШда ишлаб чиқарилган GeneXpert® мосламасидан фойдаланган ҳолда ўз малакаларини янада ошириш имконига эга бўлдилар. Мазкур мослама касалликни тезкор ташҳис қилиш ва самарали даволаш услубини аниқлаш имконини беради.

Шунингдек, Ўзбекистонлик  ва Қозоғистонлик ҳамкасблар сил дардини аниқлаш тестларининг самарали бўлиши, лаборатория биоҳавфсизлиги ҳамда маълумотларни электрон киритиш ва алмашиш бўйича сифатли бошқарув борасида ҳам тажриба алмашдилар.

Америка Қўшма Штатлари ўзининг умумий қиймати 7,6 миллион АҚШ долларига тенг бўлган сил касаллигига қарши курашишга қаратилган 5 йиллик дастури орқали Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигига сил касаллигини олдини олиш миллий дастурини амалга оширишда кўмаклашмоқда. Мазкур дастурнинг асосий мақсади Ўзбекистонда сил касаллиги юкини камайтириш ва касалликнинг кўп дори-дармонларга турғун шаклларини олдини олишдан иборат. 

АҚШ элчихонаси матбуот хизмати 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.