МДҲ мамлакатларида ўрнатилган энг баланд арчалар рейтинги эълон қилинди

0
114
марта кўрилган.
“ТурСтат” портали янги 2020 йил байрами арафасида МДҲ мамлакатлари шаҳарларида ўрнатилган энг баланд арчалар рейтингини эълон қилди.
 
Рейтинг арчаларнинг баландлиги тадқиқот натижалари асосида тузилган.  Хабарда таъкидланишича, МДҲ мамлакатларининг пойтахтларида ўрнатилган арчалар топ-10лигига Ашхабод (40 метр), Ереван (37 м), Тошкент (36 м), Баку (34 м), Минск (30 м), Душанбе (29 м), Москва (27 м), Бишкек (27 м), Нур-Султон (25 м) ва Кишинев (20 м) шаҳарларида ўрнатилган арчалар киритилган. 
 
Рейтингда биринчи ўрини эгаллаган Туркманистоннинг 40 метрлик бош арчаси Ашхабоддаги “Аlem” (“Олам”) маданий-кўнгилочар марказ яқинидаги майдонга ўрнатилган. Арчанинг чироқлари тантанали равишда жорий йилнинг 15 декабрь куни ёқилди.
 
Иккинчи ўринни эгаллаган Арманистоннинг бош арчаси Ереванда ўрнатилган бўлиб, баландлиги 37 метрни ташкил этади. Унинг чироқлари жорий йилнинг 21 декабрь куни ёқилди.
 
Пойтахтимизда ўрнатилган байрам арчаси учинчи ўринни эгаллади. 36 метрлик мазкур арча Тошкентдаги Истиқлол кўчасидаги Алишер Навоий номли Миллий кутубхона яқинида 2019 йилнинг 10 декабрь куни ўрнатилди.
Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.