Муаттар Набиева Олимпия рекорди билан тарихда қолмоқда

0
164
марта кўрилган.

Оғир атлетикачимиз Муаттар Набиева Токио-2020 Олимпия ўйинларидаги иштирокини якунлади. Ҳамюртимиз даст кўтариш машқида Олимпия рекордини янгилади.

Андижонлик оғир атлетикачимиз биринчи машқда 98 кг тошни кўтариб, ушбу йўналишда Олимпиада рекордини ўрнатишга муваффақ бўлди. Афсуски, силтаб кўтариш машқидаги рақобатда омад ҳамюртимизни тарк этди. Якунда 212 кг натижа қайд этган Набиева мусобақани тўртинчи ўринда якунлади.

Оғир атлетиканинг  -55 кг вазнли спортчилари эришган ўринлар:
1. Хидилин Диас (Филиппин) – 224 (97+127) кг;
2. Циаюн Лиао (Хитой) – 223 (97+126) кг;
3. Зулфия Чиншанло (Қозоғистон) – 213 (90+123) кг;
4. Муаттар Набиева (Ўзбекистон) – 212 (98+114) кг.

Қайд этиш жоиз, Муаттар Набиева Олимпия ўйинларида кучли тўртликка кирган ва Олимпиада рекордини ўрнатган дастлабки оғир атлетикачи қизимиз сифатида тарихга кирмоқда.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.