Ольга Забелинская Токио-2020 Олимпиадасидаги иштирокини якунлади

0
43
марта кўрилган.

Велоспортнинг шоссе йўналишида иштирок этган ҳамюртимиз Ольга Забелинскаянинг Олимпиададаги иштироки якунланди. Бироз аввал вакилимиз 137 километрга кечган гуруҳ пойгаси йўналишида тўққизинчи бўлиб марра чизиғини кесиб ўтди.

Пойгада  Олимпиадада чемпионлари маълум бўлди. Австриялик Анна Кизенхофер финиш чизиғини биринчи бўлиб кесиб ўтди ва олтин медални қўлга киритди. Нидерландиялик Аннемик ван Влутен кумуш медалга сазовор бўлди. Италиялик Элиза Боргини эса кучли учликни якунлаб берди.

Қайд этиш жоиз, Ольга Забелинская велосипед спорти бўйича Олимпия ўйинларида иштирок этган илк аёл спортчимиз сифатида ёдимизда қолади.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.