Олимлар фикри:  2030 йилга келиб дунёда 800 миллион ишчи ўз иш жойини йўқотади

0
131
марта кўрилган.

Дунёда 2030 йилга келиб  800 миллион ишчи ўз иш жойини йўқотади ва мазкур иш ўринларини роботлар эгаллайди,  деб башорат қилади АҚШнинг Нью-Йорк штатида жойлашган Мак Кинси халқаро институти.

Институт дунёнинг 46 мамлакатдаги 800 та соҳа ва касбларни ўрганиб, ана шундай хулосага келган. АҚШ, Буюк Британия, Германия, Япония каби ривожланган мамлакатларда  бошқарув ва  ишлаб чиқариш соҳасидаги ишчиларнинг учдан бир қисми бошқа иш қидиришга мажбур бўлади. Айниқса, оғир ва енгил саноат, бухгалтерия, архив каби соҳалар тўлиқ автоматлашган тизимга ўтади. Шифокор, ўқитувчи, адвокат, ҳамшира, боғбон каби касбларда эса инсон ақли ва кучидан нисбатан кенгроқ фойдаланилади.

Бошқарув ва ишлаб чиқаришда автоматлаштирилган тизимни йўлга қўйишга инвестиция қилишга имкони йўқ малакатларда эса (энди ривожланаётган мамлакатларда) бу кўрсаткич у қадар юқори бўлмайди. Масалан, институтнинг тахминига кўра, 2030 йилга келиб Ҳиндистонда фақат 9 фоиз касб ва соҳаларгина бундай юқори технологиялардан фойдаланади.  

Демак, инсон заковати туфайли исоният турмуш тарзини енгиллаштириш йўлида қулайликлар яратишга эришилар экан, келажакда яна заковати ила роботлар туфайли иш ўринларини йўқотган инсонларни иш билан таъминлаш масаласини ҳал қилиниши ҳам зарурат  бўлиб қолади.

О.Саъдуллаева  тайёрлади.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.