“ОЛТИН ҚАЛАМ” ХIII МИЛЛИЙ МУКОФОТИ ТАНЛОВИДА “ЧЕТ ЭЛЛИК ЖУРНАЛИСТНИНГ ЎЗБЕКИСТОН ҲАҚИДАГИ ЭНГ ЯХШИ МАТЕРИАЛИ УЧУН” НОМИНАЦИЯСИ ЭЪЛОН ҚИЛИНДИ

0
121
марта кўрилган.

Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси ва Журналистларни қайта тайёрлаш маркази билан ҳамкорликда Журналистика соҳасида “Олтин қалам” ХIII миллий мукофоти учун танлов эълон қилинди. Унинг натижалари анъанага кўра 3-май Жаҳон матбуоти эркинлиги кунида эълон қилинади.

2018-йилда “Чет эллик журналистнинг Ўзбекистон ҳақидаги энг яхши материали учун” рағбатлантирувчи мукофоти иккинчи маротаба номинациялар рўйхатига киритилди.

Ўтган йили “Чет эллик журналистнинг Ўзбекистон ҳақидаги энг яхши материали учун” номинациясида ““Euronews”” канали “Postcards” кўрсатуви муаллифи ва бошловчиси Сеамус Кеарней ғолиб деб топилган эди, шунингдек, Буюк Британиянинг мустақил журналисти Каролина Чарлотта Пинк, Корея Республикасининг ““The Korea Post”” журналининг бош муҳаррири Лее Кюнг-сек ҳамда Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган Хитойнинг «Sinxua» ахборот агентлиги мухбири Ша Датининг самарали ишлари юқори баҳоланган эди.

Манба: Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.