ЎЗБЕК ҚИЗИ ХАЛҚАРО ТАНЛОВ ҒОЛИБИ

0
115
марта кўрилган.

 Мадинабону Муҳаммадризоева 14-20 декабрь кунлари Малайзиянинг Куала Лумпур шаҳрида Италия, АҚШ, Англия, Сингапур, Ҳиндистон, Бирлашган Араб Амирликлари, Малайзия каби кўпгина давлатлар ўртасида ўтказилган халқаро “Мисс Интернационал транслатор” – “Халқаро таржимон хоним” танлови ғолиби бўлди ва “Гран при” совринини қўлга киритди.

 У 2001 йил 13 май куни Қашқадарё вилояти Косон туманида туғилган. 2023 йилда ўтказилган “Зомин” семинарининг Республика босқичи совриндори. Ўзбек, рус, инглиз ва араб тилларида ёзган мақолалари халқаро танловларда фахрли ўринларни эгаллаган.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмасида Маънавият ва маърифат масалаларига бағишлаб ўтказилган йиғилишда Ёзувчилар уюшмаси раиси Сирожиддин Саййид Мадинабону Муҳаммаризоевани ушбу ютуғи билан табриклади.

Таҳририятдан: Мадинабонудек таржимонлар сафи кенгайишида тилакдошмиз.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.