Ўзбек спортининг фахри Оксана Чусовитина катта спорт билан хайрлашди. Ҳақиқий тирик афсона Оксана ҳаммаси учун сенга раҳмат, дейди бутун ўзбек халқи!

0
58
марта кўрилган.

Бу сўзни ёзиш қанчалар оғир, лекин ўша кун етиб келди. Ҳақиқий тирик афсона, ўзбек спортининг фахри Оксана Чусовитина бугун катта спорт билан хайрлашди. Барчаси учун раҳмат сенга, Оксана! дея таъкидланади OLIMPIC.UZ сайтида.

Бир неча дақиқа аввал Токиодаги “Ariake Gymnastics” аренасида ҳамюртимиз Оксана Чусовитина фаолиятидаги сўнгги сакрашни амалга оширди. Гарчи унинг иккинчи парвози финалга чиқиш учун камлик қилган бўлса ҳам, номи абадийликка кириш учун етарли бўлди.

Сакказинчи бор Олимпия ўйинларида иштирок этиб, ўз спорти турида Гиннеснинг рекордлари китобига кирган Оксана Чусовитинанинг чиқиши 14.166 балл билан баҳоланди. Афсуски, ушбу балл финал йўлланмаси учун кифоя қилмади ҳамда экран қаршисидаги миллионлаб мухлислар, ҳамкасблари ва мураббийлари олқишлари остида катта спортдан кетди.

Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси Ўзбекистон Республикасиза хизмат кўрсатган спортчи, «Дўстлик», «Меҳнат шуҳрати», «Эл-юрт ҳурмати» орденларининг соҳиби, «Ўзбекистон ифтихори» фахрий унвони соҳиби Оксана Александровнага узоқ йиллик фаолияти учун миннатдорчилик билдиради ҳамда келажакда мураббий сифатида ҳам юртимизда спорт, хусусан, гимнастика тараққиётига ўз ҳиссасини қўшишига тилак билдириб қолади. 

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.