Ўзбекистон америкалик жажжи болалар шуурида

0
486
марта кўрилган.

Америкалик болаларга қизим Меҳринисонинг синфида у билан бирга  Ўзбекистон ҳақида гапириб бердик. Хушманзара жойларга, тарихий обидаларга видео  саёҳат уюштирдик.

Бу ерда синфдан ташқари дарсларда  ҳар ким ўзи туғилган юрти ҳақида ҳикоя қилиб бериш анъанаси бор. Америка ҳайрат ва тассуротларга тўла юрт. Бироқ,  Ўзбекистон, айниқса, Хоразм лазгиси уларни лол қолдирди. Видео тасма тугагандан кейин “яна қўйиб беринг”, деб қайта- қайта сўрашди. Хоразм лазгисини қизиқиш билан қайта-қайта томоша қилишгач, бирга рақсга тушдик.

Сўнгра уларга  ўзбек болаларининг миллий ўйини – ”бештош”ни ўргатдик. Ва бирга ўйнадик.

Ўзбекистоннинг мўъжизалар оламига, миллий рақс ва болалар ўйини “қасри”га завқли ташриф бўлди.

Ойдин САЪДУЛЛАЕВА

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.