Ўзбекистон автомобилларига катта қизиқиш билдирилмоқда

0
231
марта кўрилган.

Туркманистоннинг Ашхобод шаҳрида ўтказилаётган «Made in Uzbekistan» Миллий саноат кўргазмасида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган енгил автомобиллари йиғилганларда катта қизиқиш уйғотмоқда.

Кўргазмада намойиш этилаётган «Ravon» русумли «Spark», «Gentra» ҳамда «Chevrolet Malibu» енгил автомобиллари намойиш этилмоқда. Бундан ташқари «ЎзАвтоСаноат» компанияси туркманистонлик ҳамкорларга замонавий жиҳоз ва асбоб-ускуналар билан таъминланган юк автомобиллари, сут ташувчи ва тез ёрдам машиналарини ҳам тақдим этмоқда. 
 
«Alimkhan Exim Group» компанияси Ўзбекистон ишлаб чиқарувчиларининг турли маҳсулотларини бозорларга олиб чиқишга кўмаклашувчи йирик хусусий ташқи савдо компаниясидир. Компания стендидан девор ва пол қопламалари учун шишали мозаика, кўп камерали пластик профиллар, «Woodwin» бренди технологик листлари, сув ўтказмайдиган мебель листлари, экологик талабларга жавоб берадиган полимер бўёқлари жой олган.
 
«Мехмаш», «Bektemir metall konstruksiyalari», «Al Star», «Plast Co», «Mastec», «Eco Climat» корхоналари томонидан эса кенг турдаги кабель ва қувурлар, иссиқхоналар учун пўлат сим ва металл конструкциялар, композит плиталар, ҳаво алмаштириш тизимлари иситгичлари каби маҳсулотларни намойиш этмоқда.
 
Манба: ЎзА
Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.