Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизматининг Вашингтондаги Матбуот марказида иш қизгин

0
136
марта кўрилган.

Маълумки, бугун Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Америка Қўшма Штатлари Президенти Дональд Трамп таклифига биноан АҚШга расмий ташрифи бошланади. Мазкур ташрифни кенг ва тезкор ёритиш учун Вашингтоннинг Сафител меҳмонхонасида Ўзбекистон Республикаси Президенти Матбуот хизматининг Матбуот маркази ташкил этилган. Шу муносабат билан кеча матбуот марказида бўлдик.

Марказда иш қизгин тус олган. Ўзбекистондан ташриф буюрган ОАВ ходимлари Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг АКШга расмий ташрифи доирасидаги тадбирларни еритиш учун тинмай хабар ва мақолалар тайёрлаяптилар.

Эслатиб ўтамиз, Вашингтонда 3 кун давомида давлатимиз раҳбари АҚШ Конгресси, Мудофаа вазирлиги ва Давлат департаменти ҳамда Жаҳон банкида икки томонлама учрашувлар ўтказади. 

Ойдин Садуллаева, Gujum.uz интернет нашрининг Вашингтондаги мухбири

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.