Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев номига Америка Қўшма Штатлари Президенти Жо Байдендан мактуб келди

0
149
марта кўрилган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти

Шавкат Мирзиёев Жаноби Олийларига

Ҳурматли Президент жаноблари! 

Мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатларни мустаҳкамлашда кўрсатаётган етакчилигингиз ва шахсий интилишингиз учун, шу жумладан хавфсизлик соҳасидаги ҳамкорлик учун чуқур миннатдорлик билдираман. 

Ўзбекистон билан иқтисодиёт ва энергетика масалаларида ўзаро алоқаларни ривожлантириш, шунингдек, Сизнинг мамлакатни сиёсий тизимини модернизация ва ислоҳ қилиш борасидаги саъй-ҳаракатларингизни қўллаб-қувватлаш АҚШ учун устувор аҳамиятга эга. 

АҚШ ва Ўзбекистон ўртасидаги стратегик шериклик чуқурлашиб бормоқда ва эришилган ютуқларни 2023 йилда ҳам янада илгари суришимизга умид билдираман.

Сиз Марказий Осиёдаги бешта мамлакатнинг минтақавий ҳамкорлигини кенгайтириш орқали қўшни мамлакатлар билан муносабатларни ривожлантиришга катта эътибор қаратаётганингизни алоҳида қайд этмоқчиман. 

Бу саъй-ҳаракатлар Марказий Осиёда ва унинг ташқарисида равнақ ва барқарорликни таъминлашга катта ҳисса қўшмоқда. 

Бизнинг шериклигимиз, мана 30 йилдирки, БМТнинг барча мамлакатларнинг мустақиллиги, суверенитети ва ҳудудий яхлитлигини ҳурмат қилишдек асосий принципларига риоя қилиш асосида ривожланди.

Ишончим комилки, ушбу қадриятларга муштарак содиқлигимиз ўзаро алоқаларимиз узоқ муддатли истиқболда янада мустаҳкамланишига хизмат қилади.

Ҳурмат билан, 

Жо Байден

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.