Ўзбекистон сув сифати рейтингида юқорилади, аммо ривожланган давлатлардан анча орқада

0
185
марта кўрилган.

Атроф-муҳит кўрсаткичлари халқаро рейтинг агентлиги дунё мамлакатларининг сув сифати бўйича рейтингини эълон қилди.

Korrespondent хабарига кўра, 180 та давлат орасида Австрия, Финляндия, Греция, Исландия ва Ирландия сув сифати юқори бўлган мамлакатлар бешлигига кирди.

Ўзбекистон рўйхатда 58-ўринда қайд этилди. Бу кўрсаткич ўтган йилларга қараганда анча яхшиланган бўлиб, 2016 йилда 136, 2018 йилда 118 ўринда эди.

Рейтингни тузишда ичимлик суви ва канализация сифатига энг кўп эътибор қаратилди.

Ҳисоб-китобларга кўра, дунёда 1 миллиарддан ортиқ киши, Марказий Осиёда тахминан 22 миллион киши соғлиқ учун хавфсиз сув манбаига эга эмас.

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.