Ўзбекистон хорижий ОАВ нигоҳида

0
66
марта кўрилган.
 
 «The New York Times»: “Ўзбекистон ўз эшикларини очмоқда”

Президент Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ва унинг раҳбарлигида Ўзбекистоннинг барча соҳаларида амалга оширилган туб ўзгаришлар жаҳон ҳамжамиятида катта қизиқиш уйғотмоқда. Хорижий ОАВ ва интернет-нашрларда эълон қилинган кўплаб мақолалар шундан далолат беряпти, дея хабар берилмоқда Prezident.uz сайтида. 

АҚШнинг “The New York Times” нашри 2017 йил 27 ноябрь куни “Ўзбекистон ўз эшикларини очмоқда” сарлавҳали мақола эълон қилди. Унда Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев иқтисодиётни ислоҳ этишни бошлагани таъкидланган.

Жаҳон банки 2017 йилда Ўзбекистон бизнес юритиш шароитларни сезиларли даражада енгиллаштирган ўнта давлат қаторига киргани ҳақида хабар бериб, корхоналарни рўйхатдан ўтказиш, қурилишга рухсат олиш, миноритар инвесторларни ҳимоя қилиш, солиққа тортиш ва электр таъминоти тизимига улаш соҳаларида амалга оширилган ислоҳотларни қайд этди.

Жаҳон банкининг бизнес юритиш шароитларининг қулайлигига баҳо берадиган Doing Business рейтингида Ўзбекистон 190 мамлакат ичида 74-ўринни эгаллаб, Хитой ва Украинани ортда қолдирди.

 

* * *

Спутник: Шавкат Мирзиёевнинг янгича сиёсати​

Мамлакатни ислоҳ қилишнинг асосий бўғини давлат органларининг фаолиятини янги андозалар бўйича қайта кўриб чиқишдан иборат, деб таъкидлайди “Спутник” нашри, бунинг учун “Давлат хизмати тўғрисида”ги Қонунни ишлаб чиқиш таклиф этилди. Бўлажак янгиланишларнинг асосий мазмуни – иқтисодиёт тармоқларига маъмурий таъсирни камайтириш ва бозор иқтисодиёти механизмларидан кенг фойдаланиш.

Бундай салбий ҳолатларнинг олдини олиш учун Президент Қонун ва меъёрий ҳужжатлар ижодкорлигини такомиллаштириш концепциясини ишлаб чиқиш, шунингдек, турли дастурлар ижросини таъминлашда қонунлар қабул қилиш амалиётини қайта кўриб чиқиш ташаббусини илгари сурди, фуқароларнинг жамоавий электрон мурожаатларини қабул қилиш учун “Менинг фикрим” деган махсус электрон портал очишдек қизиқарли ғояни таклиф этди.

 


Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.