Парламентлараро иттифоққа аъзо давлатлар парламентлари аёл раҳбарларининг 14-саммитидан лавҳалар

0
73
марта кўрилган.

Мартин Чунгонг: гендер тенглик борасида қилинаётган ишларни Ўзбекистон бошқа мамлакатларга ҳам тарғиб этиши лозим.

– Ушбу жуда муҳим тадбирда биз биринчи марта Марказий Осиёдаги энг долзарб масалаларни муҳокама қилдик. Менимча бу Ўзбекистонда гендер тенглик тан олинишининг ёрқин исботи.

Уршка Клакочар Зупанчич: мен биринчи марта Ўзбекистонга келдим, ҳаммаси жуда ажойиб!

– Мен биринчи марта Ўзбекистонга келдим, ҳаммаси жуда ажойиб! Айниқса бундай саммитда иштирок этиш, унда аёлларнинг жамиятдаги роли ҳақида суҳбатлашиш, уларнинг ҳам сиёсий, ҳам жамият ҳаётидаги иштирокини кучайтириш борасида биргаликда ҳаракат қилиш учун жуда муҳим. Чунки аёлларнинг имкониятлари эркакларникидан фарқли.

 

Фавзия Зайнал: саммит сиёсатда, жамиятда фаол бўлган бутун дунё хотин-қизлари ўзаро тажриба алмашиш, ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш учун муҳим платформа бўлди.

– Тошкентда илк бор ўтказилаётган бу саммитга жуда ажойиб тайёргарлик кўрилганлигини, меҳмонларга кўрсатилаётган хизматларнинг юксак даражада эканлигини алоҳида эътироф этишни истардим. Бунинг учун анжуманга мезбонлик қилган Ўзбекистон давлати, Олий Мажлис Сенати вакилларига чин дилдан миннатдорчилик билдираман.

Танзила Норбоева каналидан

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.