Путин ва Эрдўған Сочида Идлиб бўйича келишувга эришди

0
45
марта кўрилган.
Россия ва Туркия президентлари Владимир Путин ва Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг Сочидаги музокаралари 4 соатдан ортиқ давом этди, дея хабар беради РБК.  
 
Кейинги ўн кунда икки мамлакат раҳбарларининг бу иккинчи учрашувидир.

Путин учрашув натижаларига изоҳ берар экан, Россия ва Туркия Суриянинг Идлиб вилоятида қуролланган мухолифат ва ҳукумат қўшинлари тўқнашиш чизиғи бўйлаб конфликтсиз ҳудуд ташкил этишга келишиб олганини маълум қилган.  

Путиннинг таъкиддлашича, ушбу ҳудуд эни 15-20 кмга чўзилган бўлиб, у 15 октябрда ташкил этилади. Ҳудудни Туркия қуролли кучлари бўлинмаларининг ҳаракатчан патрул гуруҳлари ва Россия ҳарбий полицияси назорат қилади. 

Эрдўғаннинг таклифига кўра, ушбу ҳудуддан 10 октябргача оғир техника, танклар, ёппасига ўт очиш реактив тизимлари, барча мухолиф гуруҳларнинг қурол-аслаҳаси ва миномётлари олиб чиқилади.

Путин тез фурсатларда Сурияда конституциявий комиссия фаолиятини таъминлашга чақирди. Россия президенти, шунингдек, яқин орада Идлибдаги вазиятни тартибга солиш бўйича маслаҳатлашувлар бўлиб ўтишини маълум қилган.  

 
 
 
 
Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.