Қозоғистон фильми “Оскар” мукофотининг эҳтимолий рўйхатига киритилди

0
89
марта кўрилган.
Сергей Дворцевойнинг “Айка” фильми “Хорижий тилдаги энг яхши фильм” номинацияси бўйича “Оскар” мукофотининг шорт-лист (эҳтимолий рўйхати)га киритилди. Бу ҳақда ташкилотчиларга таянган ҳолда Риа Новости хабар берди.
 
Таъкидланишича, “Айка” Қозоғистон томонидан тақдим қилинди. Бу номинация учун Альфонсо Куарон томонидан суратга олинган Мексиканинг “Рим” фильми, Канн кинофестивалининг “Олтин зайтун япроғи” соҳиби япониялик кинорежиссёр Хирокадзу Корээднинг “Дўкон ўғрилари” картинаси, Польшалик режиссёр Павел Павликовскийнинг “Совуқ уруш” фильми, Ливаннинг “Капернаум” лентаси, немисларнинг Never Look Away, Даниянинг “Айбдор” фильми ва КолумбиянингBirds of Passage фильми даъвогарлик қилмоқда.
 
АҚШ киноакадемияси мукофотининг беш нафар номинанти 22 январь куни эълон қилинади. “Оскар” мукофоти 24 февраль куни топширилади.
 
“Айка” фильми ёш мигрант аёлнинг тақдири ҳақида ҳикоя қилади. У Москвада норасмий яшайди ва ишлайди. Исталмаган ҳомиладорлик туфайли у боласини туғриқхонага ташлаб кетади. Аммо вақт ўтиши билан оналик меҳри устун келади ва Айка ташлаб кетган фарзандини қидира бошлайди. Картинада бош ролни Самал Еслямова ижро этган.
 
Фильм 2018 йилда 71-Канн халқаро кинофестивалининг асосий конкурсида иштирок этди ва энг яхши аёл роли учун мукофот олди.
 
ЎзА
Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.