Ражеш Наир: Ўзбекистон мен кўрган энг хавфсиз мамлакатлардан бири

0
80
марта кўрилган.

Ўзбекистоннинг миллий бренди концепциясини ишлаб чиқиш доирасида АОКА «Ўзбекистон хорижликлар нигоҳида» — «Perceptions of Uzbekistan through the eyes of foreigners»  лойиҳасини амалга оширишни бошлади.

Лойиҳа доирасида Ўзбекистонда узоқ вақтдан буён яшаётган хорижий меҳмонларни таклиф этилади, улар Ўзбекистонни қандай тассавур қилишлари, яшаш учун яратилган шароитлар ҳамда  келажакда мамлакатда кўришни истаётган ўзгаришлар ҳақида суҳбатлашилади.

Лойиҳанинг биринчи меҳмони фаол ҳаёт тарзи тарғиботчиси, велосипедчи, 50дан ортиқ давлатларда бўлган Ражеш Наир (Rajesh Nair) бўлди. У юртимизда 2019 йилнинг ноябридан буён яшамоқда.

 Интервьюдан лавҳалар:  «Ўзбекистонда жуда кўп меҳрибон ва меҳмондўст одамларни учратдим. Ўзимни қадрли меҳмондек ҳис этдим, бу ажойиб мамлакат маданиятидан баҳра олдим. Мен ўзимни худди уйимдагидек ҳис этяпман. Менга бу ерда яшаш ёқади».

 «Ўзбекистон мен кўрган энг хавфсиз мамлакатлардан бири».

 «Ўзбекистон халқи ўзи ва ўз юртидан фахрланса арзийди».

 «Мамлакатингиз фаол туризмни ривожлантириш учун катта потенциалга эга».

Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.