Саудиялик аёлларга машина ҳайдаш ҳуқуқи берилди

0
562
марта кўрилган.

Саудиялик аёллар бунга эришиш учун узоқ йиллар ҳаракат қилишларига тўғри келди. Сўнгги пайтларда уларни қўллаб-қувватловчилар ҳам кўпайди.

Ал-Азҳар уламоларидан доктор Абдулфаттоҳ Ошурнинг фикри: “Модомики аёл уйидан Аллоҳнинг шариатига риоя қилган ҳолда чиқар экан, унинг машина ҳайдашининг зарари йўқ. Модомики биз уни эркакнинг шериги деб тан олган эканмиз, таълим олишда, турли вазифаларда ишлашида уни тенг кўрарканмиз, машина ҳайдашида ҳам ҳеч қандай ёмонлик йўқдир. Буни маън этганлар ҳазир ва эҳтиёт бўлганликдан қилганлар. Энди аёл турли масалаларда эркак билан тенг мақомда кўрилаётган жорий муҳитда бундай эҳтиёткорликнинг маъноси бироз йўқолган. Биз таъкидлашимиз лозим бўлган нарса шуки, аёл албатта, ислом одоби билан одоблансин. Машина миниб шубҳали жойларга ёки ўзини ва шаънини хатарга қўядиган томонларга бормасин. Бундан бошқа ҳолларда ҳеч қандай монеълик йўқ. Балки аёл ўзи танимайдиган ёки аёлни танимайдиган бегона киши билан бир машинада юришдан кўра унинг машина ҳайдаши афзалдир”.

 
Ушбу мавзу кенг муҳокамаларга сабаб бўлди. Бироқ, араб аёллари машина рулига бемалол ўтириш орзуларидан воз кечмади. Охир-оқибат Саудия Арабистонда ҳам аёллар автомашиналарни бошқариш ҳуқуқини қўлга киритдилар. 
 
Илгари расман тақиқ бўлмаган бўлса-да, бунга қарши кучлар бартараф этилгани мамлакатдаги хотин-қизлар учун узоқ кутилган орзулар рўёби бўлди. Ушбу норасмий тақиқ расман жорий йилнинг 24 июнь кунидан олиб ташланади. Ушбу санадан бошлаб Саудия кўчаларида ҳам хотин-қизлар бемалол автомашиналарда ҳаракатлана оладилар. 
 
Айни вақтда мамлакатда хотин-қизларнинг автомашиналардан эркин фойдалинишлари, ёқилғи шохобчаларидаги навбатда туриш шаклини енгиллаштириш ва махсус автобекатларда машиналарни жойлаштириш бўйича қулайликлар яратиш чора-тадбирлари кўрилмоқда. 
Ёйиш

МУЛОҲАЗА БИЛДИРИШ

Мулоҳаза киритилмади!
Исми шарифингизни киритинг.